Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 5-6-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги делегация Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси маълумотига кўра, Будапешт шаҳрида бўлиш чоғида делегация Ташқи ишлар ва савдо вазири Питер Сийярто, Савдо-саноат палатаси президенти Ласло Парагг ва бошқа расмий шахслар билан учрашади.
5-март куни Венгриянинг 60 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида икки томонлама бизнес форуми ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Манба: ТИВ расмий сайти.