Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2022 Бу йил 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ўқишга ҳужжат топширди
Бу йил 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

Бу йил олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 214 минг 232 нафарни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 948 211 нафар бўлган эди. Бу йил ОТМларга 200 минг нафардан кўпроқ ҳужжат келиб тушгани кўринмоқда.

Шундан:

395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;

819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қандай?

Биринчи таълим йўналишига нисбатан:

Кундузги таълим — 612 минг 530 нафар;

Сиртқи таълим — 565 минг 902 нафар;

Кечки таълим — 27 минг 417 нафар;

Масофавий таълим — 8 минг 383 нафар.

Қайси вилоятдан қанча абитуриент ҳужжат топширган?

Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар.

Самарқанд вилояти — 133 610 нафар.

Тошкент вилояти — 116 251 нафар.

Фарғона вилояти — 109 938 нафар.

Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар.

Андижон вилояти — 79 235 нафар.

Наманган вилояти — 77 607 нафар.

Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар.

Жиззах вилояти — 74 346 нафар.

Тошкент шаҳри — 68 545 нафар.

Бухоро вилояти — 67 663 нафар.

Хоразм вилояти — 64 351 нафар.

Навоий вилояти — 54 512 нафар.

Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам ҳужжат топшириш учун тўловни амалга ошириш давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг