2016-йилнинг 22-июль куни «Bravo Pharmaceuticals» компанияси Бош директори Ракеш Пандей раҳбарлигидаги делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар давомида Ракеш Пандей компаниянинг Ўзбекистондаги ва умуман бутун дунёдаги фаолияти, шунингдек, компания IUT билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштираётгани тўғрисида сўзлаб берди.
Ракеш Пандейнинг таъкидлашича, ахборот технологиялари исталган тармоқнинг энг муҳим қисмларидан ҳисобланади. Унинг айтишича, компаниянинг инновацион ечимларни соғлиқни сақлаш соҳасига татбиқ этиш борасида режалари бор ва бу лойиҳаларни компания IUT билан ҳамкорликда амалга оширмоқчи.
«Bravo Pharmaceuticals» вакили шунингдек, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун грантлар ажратишга тайёр эканлигини билдирди.
Томонлар яқин кунларда томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ўзаро англашув тўғрисида меморандумни имзолашга келишиб олишди.