Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон 11/07/2025 Братислава-Глинка-Шота Руставели чорраҳасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Братислава-Глинка-Шота Руставели чорраҳасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтнинг Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ҳаракат вақтинча чекланади.

2025 йил 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли билан қуйидаги чекловлар амал қилади:

-Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;

- Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.

Ҳайдовчиларга маршрутни олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг