Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2018 Бош вазир ўринбосари «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Бош вазир ўринбосари «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Энди мазкур тармоқ орқали фойдаланувчилар бу соҳага оид энг муҳим янгиликлар билан танишишлари, муаммоларни ҳал этишлари мумкин бўлади.

«Сизлар билан янада яқинлашиш мақсадида ўз шахсий саҳифамни очдим. Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган ғоя асосида биргаликда мулоқотга киришамиз», — дея изоҳ қолдирган Бош вазир ўринбосари ўз саҳифасида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг