Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади”, - дея қайд этди Ўзбекистон раҳбари.