Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 28/06/2016 Бош прокуратура У.Рўзиқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатмаган
Бош прокуратура У.Рўзиқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатмаган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Улуғбек Рўзиқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатмаган. Бу ҳақда Республика прокуратураси томонидан тарқатилган хабарда айтилади.

Бош прокуратура айрим интернет нашрларнинг Улуғбек Рўзиқуловнинг жиноий жавобгарликка тортилгани ва унга нисбатан уй қамоғи кўринишидаги чораларнинг қўллангани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

«Мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, айни пайтда Бош прокуратурада Улуғбек Рўзиқуловга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган», - дея қайд этади Бош прокуратура.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг