Бош прокуратура Фарҳод Мамажонов ушланганлиги тўғрисидаги хабарни рад этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ф.Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.
Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.