Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 10/03/2019 Бортида 149 йўловчи бўлган Ethiopian Airlines самолёти ҳалокатга учради
Бортида 149 йўловчи бўлган Ethiopian Airlines самолёти ҳалокатга учради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – "Boeing 737-800 MAX" лайнери бугун Аддис-Абебадаги Боле аэропортидан 08:38 да учган эди, 8:44 да эса у билан алоқа йўқолди, дейилади, Ethiopian Airlines авиакомпанияси пресс-релизида. РИА Новостининг хабар беришича, Кенияга учаётган самолёт ҳалокати оқибатида ҳеч ким омон қолмаган. Унинг бортида 33 мамлакатдан бўлган 149 нафар йўловчи, шунингдек, саккиз нафар экипаж аъзоси бор эди.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, йўловчиларнинг 30 нафардан ортиғи кениялик, 17 нафари эфиопиялик, 8 нафари хитойлик ва 3 нафар россияликлар бўлган.

Ethiopian Airlines раҳбари Тевольде Гебремариамнинг маълум қилишича, қулаган самолёт учувчиси парвоздан бир муддат ўтиб, муаммо туғилгани сабабли ортга қайтишга рухсат сўраган ва бунга розилик билдирилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг