Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2017 Боровский номли тиббиёт коллежига янги ўқув йили учун қабул бўлмайди
Боровский номли тиббиёт коллежига янги ўқув йили учун қабул бўлмайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Яқинда П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг фаолияти ўрганиш натижалари ҳам ушбу муассасада ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда жиддий муаммолар борлигини кўрсатди. Жумладан, коллежда 2 минг реал ўқувчи ўрни мавжуд бўлса-да, бугунги кунда 3 минг 94 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Коллежда ўқувчилар сони унинг қувватига нисбатан 1.5 баробар кўплиги, гуруҳларда ўқувчилар сони ўртача 36-38 нафарни ташкил этиши, ўқув хоналари етишмаслиги дарслар 2 сменада ташкил этилишига сабаб бўлган. Бу эса ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида тўгарак машғулотларига жалб этилишини чеклаб қўйган, яъни қўшимча машғулотларни ўтказиш учун бўш аудиторияларга жуда катта эҳтиёж сезилган.

Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежига 2017-2018 ўқув йили учун қабул тўхтатилиши юзасидан тегишли таклифлар тайёрланди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашга тақдим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг