Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 13/07/2016 БОМКА Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган Миллий Мувофиқлаштирувчи Гуруҳнинг мажлисини ўтказмоқда
БОМКА Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган Миллий Мувофиқлаштирувчи Гуруҳнинг мажлисини ўтказмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-июль куни БОМКА дастури Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган Миллий Мувофиқлаштирувчи Гуруҳнинг мажлисини ўтказди. Мажлисда БОМКАнинг республикамизда асосий ҳамкорлари бўлган Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкумаси ҳузуридаги Европа Иттифоқининг Комиссиясининг техник кўмак координацияси бюроси, МХХнинг Давлат чегараси ҳимояси бўйича қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, БОМКА дастури Консорциуми вакиллари ва ЕИ вакиллари иштирок этишди.

Мазкур мажлисни ўтказишдан асосий мақсад – БОМКА дастурининг бажарилишини, яъни эришилган ютуқларни, тўпланган тажриба ва келажакдаги фаолиятини муҳокама қилиш эди.

2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 35 нафар ўзбекистонлик бенефициалар БОМКА томонидан ташкиллаштирилган 6 та миллий ва минтақавий тадбирларда иштирок этишди. Қайд этиш лозим, йил якунига қадар яна 12 та шундай тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

БОМКА дастурининг дастлабки тадбири 2003-йилда ўтказилган ва ўша даврдан бери Дастур Марказий Осиёдаги чегараларни бошқаришда кўмаклашаётган асосий ҳамкорлардан бирига айланган. ЕИ томонидан 2003-2014-йиллар давомида 33,6 млн. евро ажратилди ва БОМКА дастурининг 9 та фазасини амалга ошириш учун деярли 5 млн. сарфланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг