Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2016 Болгария Ўзбекистонни ўзининг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкори деб билади
Болгария Ўзбекистонни ўзининг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкори деб билади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 27-июнь куни Болгария пойтахти София шаҳрида “Болгария-Ўзбекистон” Бизнес-форуми бўлиб ўтди ва унда икки мамлакатнинг ишбилармон доира вакиллари иштирок этишди.

Болгария Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, бизнес-форум кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари бўйича ижрочи агентлик томонидан ташкиллаштирилган.

Форум ишида икки давлатнинг озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, виночилик, текстиль саноати ва ҳкз. фаолият юритувчи 60 дан ортиқ компаниялари қатнашди.

Форумни очар экан, Болгария иқтисодиёт вазири ўринбосари Любен Петров, Болгария томони икки томонлама форумларни ўтказишга, ишчи ташрифларни ва аниқ бизнес-ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди. Яна унинг қайд этишича, Болгария томони Ўзбекистон ва Болгария Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик фаолиятини кенгайтиришга тайёр.

Петровнинг қўшимча қилишича, Болгария Ўзбекистонни ўзининг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкори деб билади.

Бизнес-форум давомида қатнашчилар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг