Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2019 Болалар ва уларнинг ота-оналари учун маҳорат дарслари
Bolalar va ularning ota-onalari uchun mahorat darslari

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бўлажак замонавий санъат маркази фаолияти билан танишиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Москва шаҳридаги “Гараж” Замонавий санъат музейи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган оилавий ва болалар учун қатор маҳорат дарслари ўтказилади.

Воркшоплар жорий йилнинг 13 апрелидан бошланади ва Марказ майдончасида 1 июнга қадар амал қилади.

Барча сессиялар икки шаклда ўтказилади: очиқ оилавий маҳорат дарслари ҳамда олдиндан талабнома берилган ҳолда болалар боғчалари ва мактаблардан қатъий белгиланган гуруҳлар учун воркшоплар.

Очиқ оилавий маҳорат дарслари дам олиш кунларида кунига 2 марта ўтказилади:

- бир гуруҳ 12:00 - 13:30;

- бир гуруҳ 15:00 - 16:30;

Ҳар дам олиш кунларида машғулотлар учун хусусий мавзу таклиф этилади. Устахонага 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар кузатувчилар билан бирга кириши мумкин бўлади. Гуруҳлар 30 нафар иштирокчилардан йиғилади.

Қатъий белгиланган гуруҳлар учун воркшоплар иш кунларида Тошкент шаҳридаги мактаблар ва болалар боғчаларидан олдиндан талабнома берилган ҳолда ўтказилади. Тадбирни ўтказиш куни ва вақти олдиндан ташкилотчилар билан келишилади. Гуруҳлар 30 нафар иштирокчилардан йиғилади.

Қатор оилавий воркшоплар кўргазма рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилова томонидан тақдим этилади.

“Qo'rg'on chiroq” кўргазма муаллифи Саодат Исмоилова 18 апрель куни 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари учун бир қатор интерактив маҳорат дарсларини ўтказади. Эксурсия ва суҳбатдан сўнг барча иштирокчилар ижодий ишга киришадилар. Маҳорат дарслари биргаликда бажариладиган оилавий ишга йўналтирилиб, унда ота-оналар ва болалар бир жамоада ишлайдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг