Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда илк бор болада жигар трансплантацияси бўйича операция россиялик мутахассислар иштирокида ўтказилди.
Операция Болалар тиббиёти миллий марказида амалга оширилди. Бемор 15 ёшли бола бўлиб, унга "хроник жигар етишмовчилиги" ва "аутоиммун гепатити" ташхиси қўйилган эди.
Операция Москвадаги В.И. Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий аъзолар академик маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.
Донор беморнинг отаси Камолиддин Исроилов бўлиб, у ўғлига иккинчи ҳаёт совға қилди.
Беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, у шифокорларнинг кузатуви остида зарурий даволанишни давом эттирмоқда.