Бола мактабгача таълим муассасасида электр токи уриши натижасида вафот этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 март куни Бухоро туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирида бола вафот этди.
Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш. электр симига тегиб, ҳушини йўқотганида содир бўлган.
Шифокорлар 16:43 да боланинг биологик ўлими юз берганини тасдиқлашди.
Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.