Валюта курслари 10/04/2025
$1 – 12973.31
UZS – 0.1%
€1 – 14329.02
UZS – 1.25%
₽1 – 151.19
UZS – -0.48%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2025 Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман 2024 йилда 52 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман 2024 йилда 52 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 52 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Ахборот хизмати раҳбари Дилноза Юсупова маълум қилди.

2024 йил давомида Болалар омбудсмани котибиятига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан жами 1064 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 469 таси Болалар омбудсмани котибияти қабулида, шундан 160 та мурожаат Болалар омбудсмани томонидан ўтказилган шахсий қабулида давомида қабул қилинган.

Шахсан болалардан келиб тушган мурожаатлар 44 та ёки 4.1 % бўлиб, вояга етмаган қиз болаларнинг улуши 61,4 фоизни, 38,6 фоизни эса ўғил болалар ташкил этади.

Мурожаатларнинг 43,4 фоизи боланинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, 41 фоизи ижтимоий ҳуқуқлар, 4,3 фоизи иқтисодий ва экологик ҳуқуқлар, 11,3 фоизи эса боланинг бошқа ҳуқуқларига тегишли бўлган.

Болалар омбудсмани томонидан бола ҳуқуқларини бузилишига оид мурожаатлар юзасидан давлат органларига 981 та сўров киритилган.

Республика ҳудудларидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ҳамда 24-сон тарбия колониясида болалар томонидан тезкор шикоят ва хабар беришни таъминлаш учун “Болалар омбудсмани қутилари” ўрнатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг