Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 18/08/2016 Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Олимпиаданинг “кумуш”ига сазовор бўлди
Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Олимпиаданинг “кумуш”ига сазовор бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Мазкур мусобақаларда ўзбекистонлик боксчилар ҳам муносиб иштирок этмоқдалар. Яна бир ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида финал жангини ўтказди.

Шиддатли кечган жангда боксчимиз қозоғистонлик Данияр Йеллиусинов билан кураш олиб борди ва очколар бўйича имкониятни бой берди.

Шу тариқа Шаҳрам Ғиёсов Олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида Олимпиаданинг 7 та медали бор: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг