Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Остонадаги WPO кубоги босқичида бешта медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистон пойтахти — Остона шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичидаги иштирокини якунлади.
Катта мураббий Элшод Расулов бошчилигида жамоа ишончли ва муносиб ўйин намойиш этиб, жами битта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.
Турнирнинг 65 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги энг юқори совринини Навбаҳор Ҳамидова қўлга киритиб, жамоага олтин медаль келтирди.
Бронза медали совриндорлари: Феруза Казакова (54 кг гача), Азиза Зокирова (75 кг гача), Сохиба Рўзметова (80 кг гача) ва Олтина Сотимбоева (80 кг кўп).