Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Республикамиз божхоначилар томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига 2 та юк контейнерида келтирилган 4 турдаги хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, мазкур юклар орасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган жами қиймати 501 млн. сўмлик 5 млн. дона пуфаклар ҳамда ёпишқоқ лента товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.