“Boeing-787-Dreamliner” Дубайга парвоз қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2016-йилнинг 21-сентябрь куни “Boeing-787-Dreamliner” самолётида Дубайга (БАА) халқаро парвозни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.
Авиакомпания маълумотларига кўра, “Boeing-787-Dreamliner” авиалайнери 2016-йилнинг 21-сентябрь куни соат 8:25 да Тошкентдан парвоз қилиб, соат 11:00 да Дубайга қўнади.
Дубай шаҳридан эса шу куни соат 12:24 да парвоз қилиб, Тошкентга соат 17:00 да қўнади.