“Boeing-787-Dreamliner” Деҳлига рейс бажаради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016-йилнинг 25-сентябрь куни “Boeing-787-Dreamliner” самолётида Деҳли (Ҳиндистон)га халқаро рейс бажаради. Бу ҳақда авиакомпания сайти хабар беради.
Авиакомпания хабарига кўра, “Boeing-787-Dreamliner” лайнери 25-сентябрь куни Тошкентдан соат 20:00 учади ва Деҳлига соат 23:30да қўнади.
Деҳлидан эса 26-сентябрь куни соат 00:40 да учади ва Тошкентга соат 03:20 да қўнади.