Бобур Азизов ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори этиб Бобур Азизов тайинланди. У бунга қадар Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори Улфат Кадиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.