Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган учинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Бироз аввал вакилларимиздан Бобо-Усмон Батуров мусобақа доирасида ўзининг иккинчи жангини ўтказди.
-69 килограмм вазн тоифасида жанг олиб бораётган юртдошимиз бу гал эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштири билан тўқнаш келиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу ғалаба Батуровга чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.