Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди.
Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси.
Лойиҳа қиймати 77 миллиард сўмдан зиёд бўлган корхона иккита линиядан иборат. Бирида йигирмага яқин қандолат маҳсулотлари, иккинчисида тез пишадиган овқат ингредиентлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 киши иш билан таъминланган.
Ҳозирда маҳсулот Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинади. Янги экспорт бозорларини очиб, жорий йил якунида экспорт ҳажмини 45 минг долларга етказиш режалаштирилган.
Маҳсулотлар турини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.