Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2024 БМТТД томонидан банк сектори вакиллари учун яшил молиялаштиришга бағишланган семинар ўтказилди
БМТТД томонидан банк сектори вакиллари учун яшил молиялаштиришга бағишланган семинар ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари мутахассислари учун мамлакатимизнинг жойларидаги уй хўжаликлари томонидан яшил инвеститсияларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ва Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) томонидан молиялаштириладиган «Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуришни ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Лойиҳа энергия самарадор технологиялар ва қурилиш материалларини кредитлаш механизмини ишлаб чиқиш, синаб кўриш, кенг кўламда оммалаштириш воситаси орқали Ўзбекистонда тез суръатлар билан ривожланаётган жойларда уй-жойлар қурилиши секторини янада барқарор ва паст-углеродли уйларни қуриш йўлига ўтказишга қаратилган. Бу эса мамлакатнинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳолини паст-углеродли турар-жойларга бўлган талабининг ўсишига сезиларли даражада туртки беради. Лойиҳанинг мақсади республикамиз ҳудудлари аҳолисини атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминлашдан иборат.

Бугунги кунда мазкур лойиҳани амалга оширишда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳамда 10 та тижорат банклари ўртасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва энергия самарадор технологиялар/материаллар сотиб олиш учун ажратиладиган «яшил» кредитларининг 15 фоизидан 37,5 фоизигача бўлган қисмини (маҳсулот туридан келиб чиқиб) қоплаш учун БМТТД/GEF субсидияларини тақдим этишга қаратилган шартномалар тузилган.

Семинарда таъкидланганидек, БМТТД/GEF лойиҳаси 2017-йилдан буён амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг муҳим ютуғи 24 турдаги энергия тежайдиган уйларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўлиб, бу бутун республика бўйлаб энергия тежайдиган ва кам углеродли уй-жойларни оммавий қурилишига туртки бўлди. Бундан ташқари, лойиҳа илгари 1358 та энергия тежайдиган ва кам углеродли уйлар ва квартираларни қуришда молиявий ва техник ёрдам кўрсатган.

Семинар иштирокчиларга лойиҳанинг амалга оширилиши ва унинг жойлардаги аҳолисини қўллаб-қувватлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболларини муҳокама қилинди. Шу каби семинарлар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида банк сектори вакиллари учун ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг