Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/09/2017 «БМТнинг цивилизациялар алянси» дўстлари гуруҳи ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
«БМТнинг цивилизациялар алянси» дўстлари гуруҳи ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида «БМТнинг цивилизациялар алянси» дўстлари гуруҳи ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этди. Тадбир «Ёшларнинг энг яхши жамиятларни яратиш ва тинчликни сақлашдаги иштироки» мавзусига бағишланди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Цивилизациялар алянси 2005 йилда таклиф этилган ва ҳозирда «Дўстлар гуруҳи» Альянс мақсадларини қўллаб-қувватлайдиган 130 давлат ва 17 халқаро ташкилотни ўз ичига олади.

Абдулазиз Камилов йиғилишдаги ўз нутқида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқининг асосий қисмлари билан тадбир иштирокчиларини батафсил таништирди.

Хусусан таъкидланганидек, айниқса кейинги йилларда жаҳондаги террорчилик ҳуружининг кучрайиши терроризм билан курашишда асосан куч ишлатиш усулларини қўлланиши ўзини оқламаётганлигидан далолат беради.

Шу сабабли инсонларнинг, аввало ёшларнинг ақл-идроки учун курашиш энг муҳим вазифа ҳисобланиши таъкидланди. Шу ўринда глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Президентининг ташаббуси айтиб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига Ислом асл гуманитар моҳиятининг муҳим аҳамиятини кенг жаҳон ҳамжамиятига етказишга Ўзбекистон томони алоҳида эътибор қаратиши тўғрисида маълумот берилди. Исломнинг бой меросини сақлаш ва ўрганиш, муқаддас Ислом тўғрисидаги таълимотни тарқатиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилаётгани ва ушбу марказнинг Тошкент шаҳрида яратилаётган Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кўмак бериши маълум қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» тўғрисидаги Бош Ассамблея махсус қарорини қабул қилиш ҳақидаги ташаббуси айтиб ўтилди.

Учрашувда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг