Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2016 БМТ ЙИК Ижрочи котиби билан учрашув бўлиб ўтди
БМТ ЙИК Ижрочи котиби билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-30-ноябрь кунлари Иккинчи Будапешт сув саммитида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЙИК) Ижрочи котиби Кристиан Баҳ билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот чоғида БМТ ЙИКнинг 1992-йилдаги Трансчегаравий сув оқимларни ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси К.Баҳни 2013-2016-йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасида Ўзбекистон раислиги даврида эришилган натижалари билан таништирди.

К.Баҳ самарали ҳамкорликни ижобий баҳолади ва БМТ ЙИК Конвенцияси доирасидаги ўзаро манфаатли алоқаларнинг янада ривожланишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг