Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 07/02/2019 БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти билан танишишди
БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти билан танишишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури вакиллари билан учрашди. Унда  БМТнинг Тараққиёт Дастурининг доимий вакили вазифасини бажарувчи Ф.Караханов, Бюронинг масъул ходимлари, БМТнинг Тараққиёт Дастури ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув доирасида 1000 дона замонавий компьютер ва бошқа дастурий воситалар Бюрога БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда Адлия вазирлигининг  “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаси асосида тақдим этилди.

Кўрсатилган амалий кўмак Бюро томонидан ижро ҳужжатларининг автоматлаштириш ва рақамлаш тизими ҳисоботини юритиш ҳамда маблағларни ундириш жараёнида моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, давлат интерактив хизматларини кенгайтириш, давлат органлари, банклар ва бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, тадбир доирасида БМТнинг Тараққиёт Дастури вакиллари Бюронинг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази фаолияти билан танишди.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг