Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2016 БМТ Ўзбекистоннинг наркотикка қарши сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида хабардор қилди
БМТ Ўзбекистоннинг наркотикка қарши сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида хабардор қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 70-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида олтита расмий тилида Ўзбекистоннинг 2015-йилдаги наркотикка қарши сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларни амалга ошириши тўғрисида хабардор қилди.

Ҳужжатда хабар берилишича, бизнинг мамлакатимизда наркотик воситаларга бўлган талаб ва таклифни камайтириш бўйича ишларга муҳим аҳамият берилмоқда, деб ёзади “Жаҳон” АА.

2015-йил давомида наркотик моддалар билан шуғулланадиган жиноий гуруҳларга қарши кескин кураш олиб борилди. Бунга мисол тариқасида “Қора дори - 2015” тадбирини келтириш мумкин. Мазкур тадбир доирасида 2687 наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, 621 кг. наркотик моддалар қўлга олинди.

Бундан ташқари, тарғибот-ташвиқот ишларига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, 2015-йил давомида мактаб, лицей ва коллежларда мутахассислар томонидан 6947 та маърузалар ўқилди, 2338 та семинарлар ўтказилди, ОАВларида 632 материал чоп этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг