Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2016 Биз мустақил юртнинг мустаҳкам қанотларимиз!
Биз мустақил юртнинг мустаҳкам қанотларимиз!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя остида ёш тадбиркорлар ва фермерлар форуми ўтказилишини эълон қилади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси ва раҳнамолигида жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатида янги ёшлар авлоди ва ёш мулкдорлар қатлами майдонга кириб келди. Давлатимиз раҳбарининг “Эртанги кунимизнинг энг катта кучи, керак бўлса, замини нимага асосланади, деган саволга мен ёшларимиз, ёшларимиз ва яна бир бор ёшларимизга, деб жавоб бераман” деган сўзлари замирида мана шу авлод салоҳиятига бўлган ишонч мужассамдир.

Бугун минглаб ёш тадбиркорлар ва фермерлар “Биз бугун сафдамиз!” деган чақириқ билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга интилмоқда. Ёш тадбиркорлар ва фермерлар форумининг асосий мақсади ёш тадбиркорлар ва фермерлар қўлга киритаётган ютуқларни тарғиб қилиш, уларни янги марраларга ундаш ва улар учун мулоқот майдонини яратишдан иборат.

Форум доирасида кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбатлари, илғор тадбиркорлар ва фермерлар иштирокидаги мастер-класслар, янги бизнес ғоялар ва лойиҳаларнинг тақдимотлари, фотокўргазмалар ташкил этилади. Тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, республиканинг турли худудларидан ёш тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишади.

Ёш тадбиркорлар ва фермерларни, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракати ривожига ўз ғоялари ва лойиҳалари билан ҳисса қўшишни истайдиган ташаббускор ёшларни Ўзбекистон ёш тадбиркорлар ва фермерлар форумининг мулоқот майдонига чорлаймиз!

Маълумот учун телефонлар:

(0371) 255-46-36, 255-48-17, 281-49-65 www.uzlidep.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг