Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 07/06/2016 Бишкек шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бишкек шаҳрида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-июнь куни Бишкек шаҳри (Қирғизистон)да Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қилди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштирокчи давлатлари ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг