Валюта курслари 26/03/2025
$1 – 12929.37
UZS – -0.14%
€1 – 13963.72
UZS – -0.5%
₽1 – 152.87
UZS – -1.38%
Қидириш
Биржалар 25/03/2025 Биржа савдоларини тартибга солиш бўйича 94 та субъектга нисбатан тегишли чоралар кўрилдиБиржа савдоларини тартибга солиш бўйича 94 та субъектга нисбатан тегишли чоралар кўрилди

Биржа савдоларини тартибга солиш бўйича 94 та субъектга нисбатан тегишли чоралар кўрилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Рақобат қўмитаси доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб боради. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди.

Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва бунинг натижасида 77,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни қайтариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 94 та хўжалик юритувчи субъектга "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига асосан молиявий жарималар қўлланилган.

Жумладан,

Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “BEKOBODSEMENT” АЖ юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги цемент маҳсулотини биржа савдоларига қўймасдан, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган. Натижада, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиб, асоссиз даромад олинган.

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ томонидан ҳам манипуляция ҳаракатлари амалга оширилиб, асоссиз даромад олингани аниқланган.

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “GTL GAZ” МЧЖ ҳам манипуляция ҳолатларини содир этиб, асоссиз даромад олганлиги аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг