Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Молия 04/08/2025 Биринчи ярим йилликда «Ўзбекинвест»нинг фойдаси 20,7 фоизга ўсди

Биринчи ярим йилликда «Ўзбекинвест»нинг фойдаси 20,7 фоизга ўсди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи ярмида «Ўзбекинвест» АЖ соф фойдаси 29,4 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,7 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, суғурта хизматларидан олинган даромадлар 3,5 фоизга камайиб, 233,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Компаниянинг узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 563,2 млрд. сўмдан 573,1 млрд сўмга (+1,7% й/й), қисқа муддатли инвестициялар эса 839,4 млрд. сўмдан 915,2 млрд сўмга (+9,0%) ўсди.

«Ўзбекинвест»нинг жами активлари 13,5 фоизга ўсиб, 2,4 триллион сўмга етди. Шу билан бирга, компаниянинг ўз капитали 1,5 фоизга камайиб, 874,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг