Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2019 Биринчи Тошкент халқаро яриммарафони 24 март куни бўлиб ўтади
Биринчи Тошкент халқаро яриммарафони 24 март куни бўлиб ўтади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 24 март куни пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро яриммарафони бўлиб ўтади. Халқаро форматдаги ушбу Яриммарафон Тошкент ва умуман мамлакатимиз учун янгиликка айланиши кутилмоқда.

2019 йилнинг энг кутилган ҳодисасида иштирокчилар иккита масофага югуришлари мумкин бўлади — 21,097 км (яриммарафон) ва 5 км.лик йўлдош югуриш. Ўзбекистондаги энг йирик югуриш трассаси IAAF енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси ҳамда AIMS халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган. Мазкур ҳодисани ташкиллаштириш ишларида халқаро компания консультация беради, унга сертификатланган мутахассислар ва халқаро даражадаги ҳакамлар кирган.

Яриммарафон соат 9:00 да бошланади ва марказий кўчалар бўйлаб бўлиб ўтади, бу эса ўз навбатида пойтахтимизнинг асосий диққатга сазовор жойларини кўришга имкон яратади. Старт ва финиш Афросиёб ҳамда Бешёғоч кўчалари кесишмасида (“Хумо арена” муз саройи яқинида) жойлашади.

Югуришнинг барча иштирокчилари (белгиланган вақт ичида улгурганлар — 3 соат) финишда финишга етиб келганлар учун мўлжалланган эсдалик совғаларни қўлга киритишади. Ғолиблар учун совға жамғармаси таъсис этилган. Яриммарафон  масофасида мутлақ ҳисобда 1-8-ўринни эгаллаган аёллар ва эркаклар млн.дан 12 млн. сўмгача бўлган пул совринлари билан тақдирланади. 5 км.лик масофа иштирокчилари мутлақ ҳисобда 1-6-ўринларни эгаллашса, уларга 500 мингдан 2 млн.сўмгача бўлган пуллик мукофотлар кўзда тутилган.

Ушбу спорт байрамида ёши 15 дан ошган (5 км.лик масофа учун) ҳамда ёши 18 дан ошган (Яриммарафон масофасида) барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин. Иштирок этиш қиймати 50 000 сўм. Бутун дунёда бундай тадбирларда қатнашиш пуллик бўлиб келган. Чунки, ташкилотчилар барча иштирокчиларга футболка, кепка, рюкзак ва шахсий югуриб ўтган вақтини аниқловчи чип ўрнатилган махсус рақам тақдим этилади. Финишда топшириладиган медаль ҳам шулар жумласидан.

Яриммарафон ташкилотчилар, ҳомийлар ва хайрия ташкилотларининг маблағлари, шунингдек тадбир иштирокчиларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Тадбирнинг бош ҳамкори — Лукойл Узбекистан оперейтинг компани компанияси. Расмий ҳамкорлар: “Ўзэлектроаппарат”, Haytera савдо белгиси, LADA, Adrenaline Rush савдо белгилари.

Халқаро Яриммарафонни ўтказишдан кўзланган мақсадлар қуйидагилардан иборат: соғлом турмаш тарзини тарғиб этиш ва пойтахтимиз аҳли ҳамда меҳмонлари ўртасида югуришни оммалаштириш, халқаро дўстлик алоқаларини ва спорт туризмини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг кучли марафончиларини аниқлаш; Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган Тошкент шаҳрини тузилиши оммавий спорт тадбирларини ўтказишга имкон берадиган замонавий шаҳар сифатида танитиш; яқин ва узоқ мамлакатлардан спортчилар ва сайёҳларни жалб этиш.

Мамлакатимиздаги қулай иқлим шароитлари бундай мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш учун имкон беради. Хусусан, бошқа давлатлардан олдинроқ югуриш мавсумини бошлаш ва кечроқ ёпиш учун шароитлар мавжуд.

http://www.tihm.uz/ сайтида иштирок этиш қоидлари билан батафсил танишиш, таклиф этилган масофаларнинг исталганига рўйхатдан ўтиш мумкин. Аслида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 15 март куни тугалланиши керак эди, аммо қўшни минтақалар ва хорижий давлатлардан кўлаб хоҳловчиларнинг сўровига кўра, мусобақаларда иштирок этиш учун электрон ариазалар қабули 2018 йилнинг 20 март куни соат 18:00 гача узайтирилмоқда.

Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг