Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 18/02/2019 “Big Idea Challenge” ёшлар инновация танловининг иккинчи босқичи
“Big Idea Challenge” ёшлар инновация танловининг иккинчи босқичи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизда Big Idea Challenge ёшлар инновация танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Республикамизнинг турли университетларидан ташриф буюрган талабалар кун давомида инновацион тадбиркорлик соҳасида ўз ғояларини ривожлантириш учун 23 та гуруҳга бўлиниб, бир дақиқали видео тақдимот тайёрлашди.

Big Idea Challenge танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унинг асосий мақсади талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришдан иборат. У Лондон Университетидаги энг самарали ва энг машхур дастурлардан бири ҳисобланади. Унинг доирасида жами 21 миллион фунт стерлингга тенг лойихалар амалга оширилган. 170 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, 14,2 миллион фунт стерлингга тенг инвестициялар жалб қилинган. Ўзбекистонда ушбу танлов 900 дан ортиқ талабаларни қамраб олди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг