Спорт

Бернарду Силва Хусанов ҳақида: ўзбекистонлик ҳимоячи ҳар ўйинда кучайиб бормоқда

Бернарду Силва Хусанов ҳақида: ўзбекистонлик ҳимоячи ҳар ўйинда кучайиб бормоқда
Бернарду Силва Хусанов ҳақида: ўзбекистонлик ҳимоячи ҳар ўйинда кучайиб бормоқда Сурат: Манчестер Сити

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Манчестер Сити" вице-капитани Бернарду Силва Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдукодир Хусанов ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради City Xtra.

Силванинг таъкидлашича, "Челси" га қарши дебют ўйини Хусанов учун осон кечмаган. У жамоа билан атиги бир ҳафта шуғулланган ва тил барьери қўшимча муаммо бўлган. Бу эса бир қатор афсусланарли хатоларга олиб келган.

Шу билан бирга, ўзбек футболчиси ўзининг илк тажрибасидан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ўзининг юқори савиясини намойиш этган.

Бернарду Силва Хусановнинг ҳар ўйинда ўсишда давом этаётганини, майдонда тобора ишончли ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, унинг характери ва иқтидорига юқори баҳо берди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.