Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/01/2023 Берлинда «Green week – 2023» доирасида ФАО ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Берлинда «Green week – 2023» доирасида ФАО ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Айни кунларда Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган «Green week – 2023» йирик халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аграр соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда.

Шулардан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош иқтисодчиси Максимо Тореро Кулен билан бўлиб ўтди ва унда қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини ошириш бўйича иқтисодий-сиёсий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ФАО ваколатхонаси Тошкентда 2014-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги ҳамкорликда умумий қиймати 55 миллион доллар бўлган 55 та лойиҳа ишга туширилди. Ўзбекистонда ФАОнинг 2021-2025-йилларга мўлжалланган янги Давлат миқёсидаги дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

«Биз ФАОнинг ердан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш, фермер хўжаликлари билимини ошириш, стандартлаштириш ва гендер тенглиги каби соҳаларда кўрсатаётган ёрдамини юксак қадрлаймиз», – деди Азиз Воитов.

Музокаралар давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

- Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва давлат томонидан тармоқ бошқарувининг институционал архитектурасини такомиллаштириш.

- Кредитлаш, лизинг, суғурта, қишлоқ хўжалиги субсидиялари каби янги молиявий воситаларни ўрганиш.

- Иқлим озгаришининг кучли таъсири ва Яшил иқлим жамғармаси ва Глобал экологик жамғармаси билан ишлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш туфайли Ўзбекистон учун иқлим фондлари грант ресурсларини сафарбар қилиш.

Қайд этилишича, 2023-йил сентябр ойида Самарқанд шаҳрида ФАО билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Глобал миқёсидаги конференция бўлиб ўтади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг