Берлинда ГФР ва Марказий Осиё давлатлари президентларининг учрашуви бўлиб ўтади
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлинда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашади, дея хабар бермоқда Германия президентининг расмий сайти.
Маълум қилинишича, Марказий Осиё давлатлари президентлари 29 сентябрь куни Германия пойтахтига ташриф буюришади. Штайнмейер Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Франк-Вальтер Штайнмайер Германия Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, давлат раҳбарларининг учрашуви ва суратга олиш маросими Берлиндаги Германия президенти қароргоҳи – «Бельвью» қароргиҳида бўлиб ўтади.