Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 18/02/2019 Бепул Wi - Fi энди темир йўл вокзалларида
Бепул Wi - Fi энди темир йўл вокзалларида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент-Марказий” ва “Тошкент-Жанубий”  темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Интернет Wi - Fi хизмати ташкил этилди. Ушбу хизмат босқичма-босқич амалга оширилиб, келгусида юртимиздаги барча вокзалларда жорий этилади.

Ушбу хизмат вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер  ҳамда бепул Интернетга кириш имкони берилади. Айни пайтда мамлакатимиздаги барча темир йўл вокзалларида интернетга бепул уланишни кенгайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам мазкур Wi - Fi технологиясидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Олийгоҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун 70та Интернетга уланиш нуқтаси жорий этилган. шу билан бирга, ушбу технология "Сиҳатгоҳ" санаторий-профилакториясида ҳам қўлланилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “СОЛА” савдо белгиси остида танилган “Асиа Wирелесс Гроуп” қўшма корхонаси билан биргаликда амалга оширилди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, “СОЛА”дан бепул интернет хизматлари пойтахтимиздаги кўплаб жойларида жорий этилиб фойдадалнувчиларга муваффақиятли хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Қандай қилиб янги хизматга уланиш ва фойдаланиш мумкин? Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Интернет тармоғидан фойдаланиш (Wi - Fi) фойдаланувчиларни идентификация қилиш билан амалга оширилилади. Бунинг учун, фойдаланувчи эркин чекловчиз Wi - Fi тармоқлари рўйхатидан “СОЛА”ни танлаб, тизимга (белгиланган шаклда телефон рақами киритлиб Интернетга кириш учун паролни СМС билан қабул қилиниши орқали) кириши мукин бўлади.

Wi - Fi дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса “ПайМе”, “лик”, “Пайнет” тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади. “Виса” халқаро тўлов тизими билан интеграцияси 2019 йилнинг ўрталарида жорий этиш режалаштирилган.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг