Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 14/09/2018 «БЕЛАЗ» Ўзбекистонга 20 самосваллар етказиб беради
«БЕЛАЗ» Ўзбекистонга 20 самосваллар етказиб беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «БЕЛАЗ» ОАЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Бу ҳақда «БЕЛАЗ» Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур ҳужжат Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон-Беларусь ишбилармонлари ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида имзоланди.

Ҳужжатга кўра, «БЕЛАЗ» ОАЖ 2018 йилда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ га 45 тонна юк кўтарадиган 20 дона БЕЛАЗ-7547 самосвалларини етказиб берадиган бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг