Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2024 Беларусь Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Беларусь Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Кўксарой” қароргоҳида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари билан безатилган майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь етакчисини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг