Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/10/2016 Беларусь Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Беларусь Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Беларусь Президенти Александр Лукашенко ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Беларусь Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Александр Лукашенко Самарқандга келди. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Бош вазир Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Самарқанд аэропортида кутиб олди.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко “Шоҳи Зинда” мемориал мажмуаси ёнида жойлашган “Ҳазрати Ҳизр” қабристонидаги Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди.

Шундан кейин Александр Лукашенко Форумлар саройига йўл олди ва у ерда Ислом Каримов суратига гулчамбар қўйди. Бу ерда у марҳум Презизентнинг беваси Татьяна Каримова билан суҳбатлашиб, унга ўзининг самимий тазиясини изҳор қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг