Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Технологиялар 17/05/2016 “Beeline”нинг биринчи чоракдаги даромади 165 млн. АҚШ долларини ташкил этди
“Beeline”нинг биринчи чоракдаги даромади 165 млн. АҚШ долларини ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи чораги якунлари натижаларига кўра, “Beeline”нинг даромади 2015-йилнинг биринчи чорагидаги даромадига нисбатан 1 фоизга, яъни 165 млн. АҚШ долларигача камайди.

Бунда операторнинг 2016-йилнинг биринчи чорагида сўмдаги даромади 469 млрд. сўмни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир. Мобил хизматлар сегментидаги даромад 15 фоизга ошди ва ҳисобот даврида 465 млрд. Сўмни ташкил этди.

Маълумотларни узатиш хизматларидаги даромад жорий йилнинг биринчи чорагида 90 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса аввалги йилнинг биринчи чорагига нисбатан 7 фоизга кўпдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг