Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 25/09/2016 “Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги иловасини ишга туширди
“Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги иловасини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Beeline” компанияси мижозларига янги интернет-хизмат – онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини тақдим этмоқда. Янги мобил илова абонентларга cалл-марказига қўнғироқ қилмасдан ва компания офисларига ташриф буюрмасдан, исталган жойдан мобил баланси ҳисобини, шунингдек бошқа алоқа компаниялари баланси ҳисобини тўлдириш, интернет-провайдер хизматлари, кабел ТВ, шахар телефонияси учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек автотўлов тизимини созлаш имконини беради.

Илованинг қулай интерфейси тўлов учун хизматларни тез танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари мобил баланси “Beepul” тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилганда абонентлар тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 СМС, шунингдек 50 Мб бонусга эга бўладилар.

“Beeline”нинг келгуси режаларида - iOS учун мобил иловани жорий этиб, “Beepul” тўлов тизими ривожланишини янада кенгайтириш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг