Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 30/09/2016 “Beeline Business” янги 4G интернет-пакетларни тақдим этмоқда
“Beeline Business” янги 4G интернет-пакетларни тақдим этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Beeline Business” интернет-хизматлар ва турли девайслардан симсиз уланишнинг фаол фойдаланувчилари учун махсус 15 ва 25 Гб ҳажмидаги 4G интернет-пакетларни тақдим этмоқда. Интернет-пакетлар 2G, 3G ва 4G тармоғида USIM картаси ёрдамида ишлатилиши мумкин.

Воқеани шарҳлар экан, “Unitel”нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Beeline Business”нинг арзон таклифи билан мижозлар доимо алоқада қолиб, ўз компанияларининг филиаллари ва савдо нуқталари билан маълумот алмашишнинг ишончли канали билан боғланган ҳолда ўз биснесларининг имкониятларини тўлиқ амалга ошира оладилар”.

15 ва 25 Гб интернет-пакетларнинг нархи — мос равишда $30 ва $45. Интернет-пакетлар “Конструктор” ва “Мобил офис”, шунингдек “Бизнес” postpaid тўлов тизимидаги тариф режаларида амал қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг