Байрамлар меъёрдан ортиқ овқатланиш ва озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда.
Бунда нафақат истеъмол қилинмаган озиқ-овқатлар, балки уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган ресурслар, пул ва меҳнат ҳам исроф бўлади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО озиқ-овқат маҳсулотларининг исроиф қилинишига оид бир қатор жиҳатларга эътибор қаратмоқда. Хусусан:
- ҳар йили ташлаб юбориладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган сувнинг умумий ҳажмини (250 км3) Волга дарёсининг йиллик оқими ёки Женева кўлининг уч баравар ҳажми билан солиштириш мумкин;
- озиқ-овқат чиқиндиларининг «углерод изи» 3,3 миллиард тонна карбонат ангидридни ташкил этади, бу атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг йиллик ҳажмига тенг;
- озиқ-овқат чиқиндилари (балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ташқари) билан боғлиқ тўғридан-тўғри иқтисодий йўқотиш йилига 750 миллиард долларга етади.
Байрам кунларида қандай қилиб озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш мумкин?
Истеъмол қилинмаган озиқ-овқатларни кимга беришингизни олдиндан ўйлаб кўринг.
Вазиятни ҳолисона баҳоланг – харидлар рўйхатини тузаётганда, қанча ва қандай маҳсулотларни сотиб олишни олдиндан ўйлаб кўринг ва агар уйингизга 5 киши келадиган бўлса, 50 кишига мўлжаллаб дастурхон безаманг.
Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақланг – озиқ-овқат сотиб олаётганда, унинг тўғри сақланишини таъминланг.
Уйингизга келган меҳмонларга овқатни ўзлари солиб олишига имкон беринг – меҳмонлар овқатни ўзлари солиб олсин, шунда улар айнан ўзлари истеъмол қилишни хоҳлаётган миқдорда оладилар.
Истеъмол қилинмаган маҳсулот ва таомларни бошқаларга тақдим этинг.