Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳусайн Гулиев билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларда мисли кўрилмаган ривожланишни қайд этдилар.
Учрашувда таъкидландики, 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирликлари турли йўналишлардаги ҳамкорлик кун тартибини амалга оширишда фаол ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.