Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 13/11/2024 Бахтиёр Саидов Британия Ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди

Бахтиёр Саидов Британия Ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 12-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Британия Ташқи ишлар вазири Девид Лемм билан учрашув ўтказди.

«Ҳамкасбим билан икки томонлама мулоқотни янада ривожлантириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича асосий масалаларни муҳокама қилдик. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда турли соҳаларда самарали ҳамкорликни таъминлаш учун институтсионал механизмларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш муаммолари каби долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдик», — деб ёзди Ташқи ишлар вазири ўзининг Телеграм каналида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг