Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2025 Бахтиёр Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Жаноби Олийлари Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заяний билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар, аввало, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканини тасдиқладилар.

Айни пайтда, кўп томонлама майдонларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу жиҳатда, жорий йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — Форс кўрфази араб давлатлари Ҳамкорлик кенгаши» форматидаги Саммитнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг