Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги Ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва Ўзбекистоннинг БАА раҳбарияти ва халқи учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Таъкидланганидек, Амирликлар ҳукумати икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзаро муносабатларни тизимли ва фойдали асосда ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг